Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари солиқ органига чет эл юридик шахси фаолиятида ўзининг иштирок этиши тўғрисида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш ҳақида) ва ўзлари назорат қилувчи шахс бўлган назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақида хабарнома юборишлари шарт.
Солиқ қўмитаси чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этувчи ва чет эл компаниясини назорат қилувчи Ўзбекистон солиқ резидентларига Солиқ кодексида белгиланган мажбуриятларини эслатиш мақсадида хабарномалар юбормоқда.
Солиқ тўловчилар чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш бўйича қўшимча саволлар билан Солиқ қўмитасининг 71 244-98-09 (ички рақам 01620, 01243, 01281, 01879) телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ташқи савдо операциялари мониторинги бошқармаси