СОЛИҚ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЗАМИРИДАГИ ЭЗГУ МАҚСАД
Тарих учун ўн тўққиз йил жуда қисқа фурсат, аммо ана шу муддат мобайнида Ўзбекистон солиқ органлари томонидан амалга оширилган ҳамма ишлар амалий нуқтаи назардан баҳоланадиган бўлса, кўтаринки руҳда айтиш мумкин бўлган гаплар кўп. Айниқса уларнинг мамлакатимиз саноати ва аграр секторини инновацион ривожлантиришдаги муҳим роли хусусида тўлқинланиб гапириш мумкин. Солиқ тизимини иқтисодиётнинг барометри деганларича бор. Бугунги кунда мазкур соҳани теран тарзда модернизация қилиш шу тармоққа тааллуқли қонун ҳужжатларини либераллаштириш билан уйғун тарзда кечаётганлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга хизмат этиши жиҳатидан ҳам жуда ибратлидир. Бу эса ўз навбатида аҳолининг турмуш даражаси янада ошишига хизмат қилади.
Бугунги кунда билвосита солиқлар давлат бюджети даромадлари қисмида салмоқли ўрин эгаллайди. Шу сабабли бундай солиқлар ҳисобини юритишда йўл қўйилаётган хатоликларнинг олдини олиш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Шу кунларда кўпмиллатли халқимиз мустақил Ватанимизнинг 19 йиллик қутлуғ тўйи тантаналарини кўтаринки руҳда нишонламоқда. Давлат солиқ қўмитасида ҳам ушбу санага бағишлаб ўтказилган тантанали байрам тадбирида сўзга чиқар экан, ДСҚ Раиси Б.Парпиев ўтган ўн тўққиз йил тарих зарварақи учун қисқа вақт бўлсада, шу йиллар мобайнида мамлакатимиз ўз тараққиётида, жамиятни демократик янгилашда, маънавий-маърифий юксалишда, миллий ўзлигимизни англашда, юртимизнинг иқтисодий қудратини такомиллаштиришда, унинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда юртбошимиз раҳбарлигида улкан ютуқларга эришганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизнинг Мудофаа салоҳиятини янада юксалтириш, сарҳадларимиз даҳлсизлигини ва миллий хавфсизликни таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун Давлат солиқ органларида хизмат қилаётган 9 нафар ходимларимиз ҳам мамлакатимиз Президенти томонидан имзоланган Фармонга мувофиқ тақдирландилар.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 2010 ЙИЛ 17 АВГУСТДАГИ 64,2010-34-СОН ҚАРОРИГА ИЛОВА.
ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ БАЗАВИЙ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧАКАНА САВДО КОРХОНАЛАРИ, ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ МИКРОФИРМАЛАР ВА КИЧИК КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ
Кейинги йилларда республикамизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклаш, уларнинг фаолият юритишлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида тизимли равишда кенг қамровли ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазаси давлатимизнинг доимий эътиборида. Уларнинг саломатлигини асраш, пуxта таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жорий йилнинг 9 август куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий давлат солиқ бошқармаларининг нақд пул тушуми топшириқлари бажарилиши учун масъул тузилмалари, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳудудий бўлимлари ҳамда барча туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари раҳбарлари иштирокида Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларга кўмак бериш мақсадида, солиқ тўловчилар учун доимий равишда учрашув ва семинарлар ўтказиш йўлга қўйилган.