|
|
|
|
Вазифалари ва ваколатлари
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда солиқлар деб юритилади) ундириш йўли билан давлат бюджетига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига даромадлар тўлик ҳажмда тушишини таъминлаш; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг) солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлик ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги хат боши) солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлик қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш; солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказиш йўли билан солиқлар йигилишини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш; давлат ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари томонидан белгиланадиган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиш; солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам кўрсатиш; солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқарнинг ҳисобини маълумотларнинг ягона компьютер тизимида юритиш, Солиқ тўловчиларнинг ягона реестрини юритиш; солиқ органларида кадрларни танлаш, уларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш; юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини таъминлаш. (ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 32-сон Қарори тахриридаги хат боши)
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчилардан солиқларни ундириш йўли билан давлат бюджетига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига даромадлар тўлик ҳажмда тушишини таъминлайди; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги кичик банд), (Олдинги тахририга қаранг) Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ҳақидаги қонун хужжатларига риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлик ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида: хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширади; солиқ органлари томонидан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини ҳужжатлар асосида ва назорат тартибида текширишнинг белгиланган тартиби ва режасига риоя этилиши устидан назорат қилади; солиқ тўловчилардан тушунтиришлар олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бинолари ва бошқа бинолар ва ҳудудларни кўздан кечиради (текширади); содир этилган операцияларнинг, ҳужжатларда кўрсатилган пул маблаглари ва моддий бойликларнинг олиниши ёки берилишининг ҳақиқийлигини, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш амалда бажарилганлигини текширади; хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблаглари за моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишининг ташкил этилиши ҳолатини текширади; ҳужжатлар асосида текшириш давомида ҳисобот маълумотларининг тўғрилигини аниқлаш, солиқ органларига тақдим этилган ҳисоб-китобларни бузиб кўрсатувчи қўшиб ёзишлар ва ҳар хил хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларини счётлар бўйича текширади; солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини таҳлил қилади ва тегишли органларга солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади; Солиқ солиш субъектлари за объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ тўловчиларни тўлик қамраб олиш ва ҳисобга олиш механизмини такомиллаштириш учун: солиқ солиш субъектлари ва объектлари тўлик ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга уларга рўйхатдан ўтиш (идентификациялаш) рақамлари берилган ҳолда уларнинг солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга кўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар берилишини ташкил этади; банк томонидан ҳисоб рақамлари ёпилиши тўғрисида ахборот тақдим этилган тақдирда олти ой мобайнида (савдо ва саздовоситачилик корхоналари учун - уч ой мобайнида) банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операциялари ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни аниқлайди; Солиқ солиш базасини кенгайтириш, солиқлар йигилишини кўпайтириш ва солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида: қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликка солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидиради, давлатга етказилган зарар белгиланган тартибда ундириб олинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради; (ЎзР ВМ 06.07.2001 й. 291-сон Қарор тахриридаги хат боши) солиқлар бўйича шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар қўлланилишини ташкил этади ва амалга оширади; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги хат боши), (Олдинги тахририга қаранг) солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлашдан бўйин товлашининг олдини олиш мақсадида нақд айланмага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул айланишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби бузилишини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини ташкил этади ва амалга оширади; акциз солиги солинадиган товарлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши билан боглиқ ҳуқуқ бузилишларни белгиланган тартибда аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришни ташкил этади ва амалга оширади; ишлаб чиқариш ҳажмлари ва даромад яширилиши, сотилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари пасайтирилиши механизмини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади ва амалга оширади; мусодара қилинган, эгасиз мол-мулк, хазина, шунингдек, мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулк ҳисобга олиниши, баҳоланиши ва сотилиши устидан назоратни таъминлайди; тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши механизмини ўрганади ва аниқлайди; маъмурий ҳуқуқ бузилишлар бўйича ишларни юритади; қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирувни юритади, жиноий ишлар қўзгайди ва уларни терговга тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради; солиқ соҳасида жиноят содир этилиши ҳолатларини аниқлаш, суриштирув, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойда-ланади. Тўловларнинг тўлиқлигини таъминлаш учун муддати ўтказиб юборилган қарзларни йиғади ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағлар тўлиқ тушишини назорат қилади. (ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 32-сон Қарори тахриридаги кичик банд) Ягона умумдавлат солиқ сиёсатини амалга ошириш мақсадида: Давлат бюджетига солиқлар тушуми прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади; солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ва методологик ишларни олиб боради; солиққа оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида солиқ солиш масалаларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги хат боши) солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тулаш билан боглиқ ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар, декларациялар за бошқа ҳужжатлар шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади; солиқ ҳақидаги қонунлар бўйича норматив ҳужжатлар тўпламларини нашр этади, ўзига қарашли органларни қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқлар бўйича мажбурият-ларни бажаришда солиқ тўловчиларга ёрдам бериш мақсадида: солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва ҳудудий солиқ органларига етказиш, маслаҳат ёрдамлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқишга, ҳисоботлар ва декларациялар тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил этади; солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиши масалалари бўйича норматив ҳужжатлар солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилишини ташкил этади; юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди; юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши масалалари бўйича шикоятлари ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади. Солиқ тўловчилар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилган ва амалда тушган солиқларни тўлик ҳисобга олиш мақсадида солиқ тушумлари, барча солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашнинг ягона компьютер тизимини ташкил этади ва ундан фойдаланади, солиқ ахбороти қабул қилиниши, пухта ишланиши, берилиши ва сақланишининг куш меҳнат талаб қиладиган жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради, Солиқ тўловчилар - юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона реестрини шакллантиради ва юритади. Давлат солиқ хизмати органларини Юкори малакали, ўз ишига содиқ ходимлар билан таъминлаш, Кадрлар таркиби сифатини яхшилаш мақсадида: қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш ишларини ташкил этади, шу жумладан, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида ташкил этади; ихтисослаштирилган ўқув марказлари ташкил этиш, шунингдек, давлат олий ўқув юртлари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан солиқ органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари ташкил этилишини таъминлайди; давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозимлари малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар беради; кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, тўғрилик ва ҳуқуқий давлат гоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз иш олиб боради, бунда замонавий шакллар ва усуллардан фойдаланади. Ўз хавфсизлигини, режимни таъминлаш ва давлат солиқ хизмати органларида коррупция ҳолларининг олдини олиш учун: солиқ органлари мансабдор шахслари томонидан гаразли мақсадларда солиқ тўловчиларга нисбатан гайриқонуний таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларни аниқлайди ва уларга барҳам беради; солиқ органларида коррупция ҳолларини аниқлашга, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади; солиқ органларида коррупция ҳоллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлил қилади, профилактика чора-тадбирларини амалга оширади; солиқ органлари тизимида коррупция ривожланишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради; солиқ органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажараётганда уларни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади; давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилади; қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишига риоя этиш ишларини ташкил этади. Давлат солиқ хизмати органларида назорат-тафтиш ишларини амалга ошириш мақсадида: икки йилда камида бир марта қуйи солиқ бошқармалари за инспекцияларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича смета харажатлари ижроси бўйича тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишлари-га йўл қўйиш ҳоллари тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда режадан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин; қуйи солиқ органлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблагларини асос-сиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради; қуйи солиқ органларида тафтишлар давомида аниқланган нуқсонлар ва бузилишларни бартараф этиш, шунингдек, давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш чора-тадбирларини кўриш бўйича ишларни ташкил этади; Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамгармасидан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилади.
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режага мувофиқ мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш; (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги кичик банд), (Олдинги тахририга қаранг) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), бизнес-режаларини, сметаларини, даро-мадлар тўғрисидаги декларацияларини ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тулаш билан боглиқ бошқа ҳужжатларини, шунингдек, экспорт-импорт Операциялари билан боглиқ ҳужжатларини ҳужжатлар асосида текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боглиқ бўлган субъектларни муқобил текшириш), текшириш чогида пайдо бўлган масалалар бўйича зарур тушунтиришлар, маълумотномалар ва маълумотлар олиш; юридик ва жисмоний шахслардан солиқ тўловчиларнинг фаолиятига тегишли маълумотлар, маълумотномалар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини олиш; қонунда белгиланган тартибда: солиқ ҳақидаги қонунлар бузилишига йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахслардан даромад (фойда) ва солиқ солишнинг бошқа объектлари яширилишидан далолат берувчи ҳужжатларни, шунингдек, ҳуқуқни бузиш буюмларини олиб қўйиш; тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш тартибини бузаётган жисмоний шахслардан лицензиялар, патентлар ёки рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини олиб қўйиш, қонунни бузишлар тўғрисидаги материалларни кейинчалик кўрсатиб ўтилган фаолият билан шугулланишга рухсат берган органларга тегишли қарор қабул қилиш учун бериш; касса ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни қонунда белгиланган тартибда муҳрлаб қўйиш, товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр фабрикатлар намуналарини, шунингдек, ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни таҳлил, тадқиқ қилиш ва экспертизалар ўтказиш учун юбориш; савдо, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш, акциз колибри солинадиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш за маркалаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш, нақд пул маблаглари тўлиқ кирим қилинишини, назорат-касса аппаратларини қўллаш бўйича қонун хужжатларига риоя қилинишини назорат қилиш; юридик шахслар (шу жумладан, алоҳида режимда ишлайдиган корхоналарнинг ва жисмоний шахсларнинг даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган, ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боглиқ ишлаб чиқариш, омборхона, савдо бино-лари ва бошқа жойлари ва ўринларини, улар жойлашган жойдан қатъи назар, текшириш, бажарилган ишларни, курсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш ва товар-моддий бойликларни хатлаш; аниқланган солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши бартараф этилишини юридик ва жисмоний шахслардан талаб қилиш; юридик шахсларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини, улар даромад (фойда) кўриш учун фойдаланиладиган жойлар ва ўринларни, ёхуд солиқ солиш объектларини текшириш учун давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ҳужжатлар асосида (счётлар бўйича) текшириш ўтказиши ёки киришига тўсқинлик қилган, давлат солиқ хизмати органларига ва уларнинг мансабдор шахсларига молиявий ҳисоботлар, ҳисоб-китоблар, декларациялар ва солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боглиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаган (ёки тақдим этишни рад этган) тақдирда, тўхтатиб қўйиш. Тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги жумла) қонунда белгиланган тартибда: солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга молиявий жазо чоралари қўллаш; маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш; солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларнинг аниқланган ҳоллари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш тўғрисида судга мурожаат қилиш; (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори тахриридаги кичик банд) қонун хужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича вақтида тўланмаган тўловларни, ҳамда солиқларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеняларни сўзсиз ундириб олиш; (ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори тахриридаги кичик банд), (Олдинги тахририга қаранг) юридик ва жисмоний шахслар томонидан гайриқонуний олинган маблагларни давлат даромадига ундириш тўғрисида уларга нисбатан судга даъволар бериш; солиқ ҳақидаги қонунлар бузилиши ҳолларини, шунингдек, улар содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитлар-ни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун: тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларни содир этган шахсларни қидириш; давлатга етказилган зарарни қонунда белгиланган тартибда қоплаш чора-тадбирларини кўриш; жиноий ишлар қўзгаш ва уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ терговга тегишлилиги бўйича бериш; юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш учун фойдаланиладиган улар эгаллаб турган жойларга қонунда белгиланган тартибда тўсиқсиз кириш. Солиқ солиш миқдорлари тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги асослилигини текшириш чогида Мулкдор иштирокида ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, ҳужжатлар, пул маблаглари ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни кўздан кечириш.
|
|
|