Эълонлар
Жисмоний шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларининг биринчи тўлов муддати – 15 июнга яқин қолди…
Ҳурматли юртдошлар!Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ июнь ойининг 15-санасига қадар ўзингизга тегишли мол-мулклар ва ер участкаларига 2010 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммаларини тўлиқ бюджетга тўлаб қўйишингиз лозим.
Тўланган солиқлар шаҳрингиз, туманингиз маҳаллий бюджетига тушади, Сиз яшаб турган туман, маҳаллани иқтисодий ривожлантиришга, ободонлаштиришга, аҳолининг, маҳалладошларингизнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.
Солиқларни ўз вақтида тўлаб фуқаролик бурчингизни адо этишни унутманг!Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ қонунчилигида рўй бераётган сўнгги янгилик ва ўзгаришлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида солиқ тўловчилар билан интернет орқали мурожаатларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
2010 йил 16 июнь куни соат 11.00да қўмитанинг расмий www.soliq.uz веб-сайтида солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида солиқ тўловчиларнинг саволларига мутахассис томонидан онлайн тизимда жавоб қайтарилади.
Саволларингизни org@soliq.uz электрон почта манзилига юборинг!
Мурожаат учун телефонлар:
244-98-34
244-44-52
Давлат солиқ қўмитаси
Ахборот хизмати