Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Ўзбекистон Республикаси солиқ идоралари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қоидалар, Президент фармонлари, қукумат қарорлари, Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитаси буйруқларини юқори самарадорлик билан бажарилишини таъминлаш, уларнинг солиқ соҳаси ва бошқа иқтисодий жабҳалардаги билимлари ва касбий мақоратини ошириш, масъулиятни хис этиш ҳамда раҳбарлик қобилиятини мустақкамлаш, интизомий савиясини ошириш, муомала маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида 2001 йили Академия таркибида қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети ташкил этилган. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултетида хозирги вақтда 1 йиллик қайта тайёрлаш ҳамда икки ҳафталик малака ошириш курслари мавжуд. Икки ҳафталик малака ошириш курсларида ҳар йили республика солиқ органларининг 2500 дан зиёд ходимлари малакасини ошириб келмоқда. Жумладан республика бўйича 2005 йилда 2131 нафар, 2006 йилда 2401 нафар, 2008 йилда 2539 нафар солиқ ходимлари ўз малакаларини оширдилар. 2009 йили Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2392 нафар ходим малака ошириши режалаштирилган.
Давлат Солиқ қўмитаси тақдим этиладиган талабномаларда кўрсатилган малакаси оширилиши лозим бўлган ходимлар ва лавозимлар таркибига қараб Академия малака ошириш курсларини вилоятлар бўйича режалар тузилади. Малака ошириш курсларининг тингловчилари ходимлари бўйича тоифаларга ажратилади ва мазкур тоифалар бўйича ўқув дастурлари шакллантирилиб, тасдиқланади. қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида қуйидаги турдаги ўқув машғулотлари ўтказилади: маърузалар, амалий ва семинар машғулотлари, лаборатория ишлари, Tошкент шаҳри ва Tошкент вилоятининг Давлат солиқ инспекцияларида тажриба алмашинув машғулотлари, жорий ва якуний синовлар ва бошқалар.
Аудитория машғулотларининг бошқа турлари учун 120 дақиқали академик соатлар жорий этилган. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетининг педагоглари Академия кафедраларининг профессор ўқитувчиларидан ҳамда ДСҚнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарларидан ташкил топган. Бундан ташқари тингловчиларга назарий ва амалий билим бериш, касбий махорати ва ҳуқуқий билимларни амалий жиҳатдан ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида Академиянинг профессор ўқитувчиларидан ташқари Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар академияси, Республика бош прокуратураси ва унинг ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти, ва бошқа вазирлик ва идоралардан мутахассислар таклиф этилади. Факультетда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш бевосита моддий техника базасининг мустаҳкамлиги билан боғлиқдир. Tакидлаб ўтиш жоизки, Давлат Солиқ қўмитаси ҳамда академия раҳбариятининг асосий эътибори факультетда таълим жараёнини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш, тингловчиларнинг яшаш ва дам олишлари учун шароитларни юқори даражада ташкил этишга қаратилган. Бугунги кунда факультет биносида жами 69 та хона мавжуд бўлиб, шундан 11 таси ўқув хоналари, 39 таси 206 ўринга мўлжалланган ётоқона учун ажратилган, 19 та ёрдамчи хоналар бор. Ўқув жараёнлари сифатини ошириш мақсадида иккита хона мультимедия воситаси билан жиҳозланган, иккита аудиторияда компютер синфлари ташкил этилган.
Бундан ташқари, Давлат солиқ хизмати ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Банк-молия академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети каби республиканинг нуфузли олий ўқув юртларида қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курсларида қатнашиб, республика ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгиликлардан ўз вақтида хабардор бўлиб келмоқдалар.