Медиатека

Ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳақида ёҳуд давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Давлат солиқ органларининг “Ишонч телефон”ларига хабар беринг!.

Хат жўнатиш

"Хат жўнатиш" хизматидан фақат электрон рақамли имзо калити мавжуд бўлган солиқ тўловчиларгина фойдаланишлари мумкин. Сиз Интернет орқали расмий хат, ариза, таклиф ёки шикоят жўнатиб, расмий жавоб олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун қуйидагиларни бажаришингиз керак:

1-қадам: Электрон рақамли имзо жойлашган флеш-мосламаникомпьютерга улайсиз;

2-қадам: Ўз СТИРингизни кўрсатиб, "Киритиш" тугмасини босасиз, электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги текширилгандан сўнг, "Кимдан" ва "Почта манзили" майдонлари автоматик тарзда Сизнинг маълумотларингиз билан тўлдирилади;

3-қадам: "Кимга" майдончасида Давлат солиқ қўмитаси ёки Давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларидан бирини танлайсиз.

4-қадам: Телефон рақамингиз ва электрон почта манзилингизни (e-mail) кўрсатасиз, электрон почта манзилингизни аниқ кўрсатишингиз ўта муҳим, сабаби электрон шаклда юборилган хатингизнинг нусҳаси ва унга берилган расмий жавоб хати Сиз кўрсатган электрон почта манзилига юборилади;

5-қадам: "Оддий почта орқали қоғоз шаклида жавоб хати олишни хоҳлайсизми?" саволига "Ҳа" ёки "Йўқ" жавобини танлайсиз. Агар "Ҳа" жавобни кўрсатган бўлсангиз, Сизга қўшимча равишда ёзма шаклда расмий жавоб юборилади, "Йўқ"ни танлаган бўлсангиз – расмий жавобни фақат электрон почта манзилингизга юборилади;

6-қадам: "Мурожаат матни" майдончасига хат матни ёзиб, "Жўнатиш" тугмасини босасиз. Сиз жўнатган ёзма мурожаатга автоматик тарзда вақт ва сана кўрсатилган ҳолда қайд рақами берилади. Юридик шахслар томонидан жўнатилган электрон хатларга "Y" белгиси билан бошланган, жисмоний шахслар томонидан юборилган хатларга эса "J" белгиси билан бошланган қайд рақами берилади.

Барча амаллар тўғри бажарилган бўлса, Давлат солиқ қўмитасига келиб тушган мурожаатингизнинг нусхаси Сизнинг электрон почта манзилингизга ҳам келиб тушади.

Фуқароларнинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланган мурожаатлари расмий мурожаат каби қабул қилинади.

Диққат!
Агар Сиз ушбу хизматдан биринчи маротаба (илк бор) фойдаланётган бўлсангиз ва компьютерингизда JAVA иловаси ўрнатилмаган бўлса, илтимос, аввал JAVAни ўрнатиб олинг.


КИРИШ

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  • 998 71
  • 244-98-98



Солиқ тўловчи тақвими

Апрел      
Ду Се Чр Пш Жм Шн Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3