«Солиқ Инфо» - сизнинг солиқ маслаҳатчингиз!

«Солиқ Инфо» - бухгалтерлар, молия ишлари бўйича директорлар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари ва ҳуқуқшунослар, шунингдек, барча солиқ тўловчиларга мўлжалланган етакчи ҳафталик нашр бўлиб, 2009 йилдан буён чоп этиб келинади.
Бош муҳаррир - Хакимова Феруза Ўлмасовна
Таҳририят манзили:
Почта манзили: 100041, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ф. Хўжаев кўчаси, 43 А уй
Юридик манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
А. Қодирий кўчаси, 13 А уй
Алоқа учун телефон: (8-371) 200-70-07, (8-371) 262-44-50;
факс: (8-371) 8-371-269-07-29
Интернетдаги манзил:
www.soliq.uz, e-mail: info@soliq.uz |  |
Газета ҳамкорлари:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий уюшмаси; (МБАУ).
Газетанинг асосий бўлим ва рукнлари:
• Ҳафта янгиликлари: бу рукн остида республикамизда ҳафта давомида соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва янгиликлар шарҳи берилади;
• Янги ҳужжатлар: газетхонлар қабул қилинаётган янги қонунлар, фармон, қарор ва буюруқлар билан шу рукн остида мунтазам таништириб борилади;
• Кун мавзуси: ҳафтанинг энг долзарб мавзусини соҳа мутахассиси шарҳлайди;
• Савол–жавоб: газетхонларнинг солиқ мавзусига ва ўзларини қизиқтирган саволларига тезкор ва тўлиқ жавоб берилади;
• Амалий бухгалтерия ва кадрлар: молиявий-иқтисодий таҳлил, бухгалтерия ҳисоби, БЭМ дастуридан фойдаланиш, кадрлар масалалари бўйича атрофлича ва тўлиқ тушунтиришлар берилади;
• Расмий ҳужжатлар: ҳафта давомида қабул қилинган қонунлар, қарорлар, вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган ва тасдиқланган норматив – ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ матни эълон қилинади;
• Суд амалиёти: бу рукн остида солиқ соҳасидаги баҳсли мунозараларни ҳуқуқшунослар шарҳлаб боради;
«Солиқ Инфо» лойиҳалари:
• «Солиқ Инфо» таҳририяти Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар бўйича тизимли равишда семинарлар ўтказиб боради. Унда Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва тегишли идоралар вакиллари доимий равишда иштирок этадилар. Йил давомида семинарлар бутун республика бўйича ўтказиб борилади;
• Тезкор алоқа: Ҳозирги кунда таҳририятда тезкор алоқа тизими фаолият юритиб келмоқда. “Солиқ Инфо”га обуна бўлган ёки бўлмаганлигидан қатъий назар барча фуқаролар (солиқ тўловчилар) ўзларини қизиқтирган саволларга тезкор ва аниқ жавоб, шунингдек, бепул маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин. Бундан ташқари, тезкор алоқа орқали солиқ, бухгалтерия, суд – ҳуқуқ қонунчилигидаги ҳужжатларга шарҳ ва тушунчалар бериш, уларни газета саҳифаларида чоп этиш йўлга қўйилган;
• Экспертлар кенгаши: Солиқ соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил этиш, солиқ тўловчилар фаолиятида учраётган муаммо ва муҳим масалаларнинг ечимини топишда кўмаклашиш, солиқ қонунчилигига оид янгиликлар ва солиқ тўловчилар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан тавсия ва маслаҳатлар бериб бориш сингари қатор масалалар билан шуғулланади.
“Солиқ Инфо” газетаси сизнинг солиқ соҳасидаги энг яқин ва ишончли маслаҳатчингиздир!