Солиқларни тўлаш учун банк муассасига бориш шарт эмас. Бугунги кунда Банк хизматларидан ўз уйингизда ёки офисингизда туриб ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бугунги кунда барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ўз банк ҳисоб рақамларини Интернет орқали бошқариш имконини берувчи «Интернет-банкинг» хизмати йўлга қўйилган.
«Интернет-банкинг» реал вақт режимида банк хизматларидан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, мижознинг банкга боришига зарурат қолдирмайди.
«Интернет-банкинг» хизматидан фойдаланиш учун Интернет тармоғига уланга компьютерга эга бўлиш кифоя.
«Интернет-банкинг» хизматига уланиш учун эса солиқ тўловчи хизмат кўрсатувчи банкига бир маротаба ариза балан мурожаат этиши лозим бўлади.
Агар Сиз «Интернет-банкинг» хизматига уланган бўлсангиз, солиқларни тўлаш учун ўз банкингизни танланг: