Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги амалдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари (Солиқ кодексининг 23-моддаси)
Солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи; (Қаранг: СКнинг V бўлими)
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; (Қаранг: СКнинг VI бўлими)
3) қўшилган қиймат солиғи; (Қаранг: СКнинг VII бўлими)
4) акциз солиғи; (Қаранг: СКнинг VIII бўлими)
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар; (Қаранг: СКнинг IX бўлими)
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; (Қаранг: СКнинг X бўлими)
7) мол-мулк солиғи; (Қаранг: СКнинг XI бўлими)
8) ер солиғи; (Қаранг: СКнинг XII бўлими)
9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; (Қаранг: СКнинг XIII бўлими)
10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ. (Қаранг: СКнинг XIV бўлими)
Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:
1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:
ягона ижтимоий тўлов;
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар; (Қаранг: СКнинг XV бўлими)
2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар; (Қаранг: СКнинг XVI бўлими)
3) давлат божи; (Қаранг: СКнинг XVII бўлими)
4) божхона тўловлари; (Қаранг: СКнинг XVIII бўлими)
5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим. (Қаранг: СКнинг XIX бўлими)
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар умумбелгиланган солиқлардир.
Ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:
ягона солиқ тўлови;
ягона ер солиғи;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ. (Қаранг: СКнинг XX бўлими)
23-модда иккинчи қисмининг 1-6-бандларида, учинчи қисмининг 1-4-бандларида, бешинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 7-10-бандларида, учинчи қисмининг 5-бандида, бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради.
Давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади.