Медиатека

Ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳақида ёҳуд давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Давлат солиқ органларининг “Ишонч телефон”ларига хабар беринг!.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

Давлат солиқ қўмитаси томонидан кадрларни тайёрлаш, давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилиб келинмоқда.

Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш, республика солиқ органлари учун мутахассисларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги 16-сонли қарорига мувофиқ Солиқ академияси ташкил этилди.

Академияга солиқ коллежларини тамомлаганлар 4 йил муддат билан бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун, олий ўқув юртларини тамомлаганлар қисқартирилган бир йиллик дастур бўйича қайта тайёрлаш ва 2 йил ўқитиш муддати билан магистрлар тайёрлаш учун қабул қилинади;

Академиянинг “Солиқлар ва солиққа тортиш” ҳамда “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультетларида республика солиқ органлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бугунги кунда Академиянинг профессор-ўқитувчилари сони 51 нафарни ташкил этиб, улардан 14 нафари фан докторлари ва профессорлар, 17 нафари фан номзодлари ва доцентлардир.

Солиқ академияси профессор-ўқитувчилари томонидан 163 та дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, 450 дан ортиқ илмий мақолалар нашр қилиниб, 4 та докторлик ҳамда 8 та номзодлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя килинган.

Академиянинг “Солиқ ва солиққа тортиш” факультети талабалари ҳамда магистрантлар сони 340 нафардан ортиқ бўлиб, Академияни тамомлаган 469 нафар бакалаврлар ҳамда 48 нафар магистрлар бугунги кунда давлат солиқ хизматининг турли лавозимларида фаолият олиб бормоқдалар.

Академиянинг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультетида ҳар йили 2500 нафардан ортиқ ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари ходимлари асосий фаолият йўналишлари ҳамда раҳбарлик лавозимлари учун ташкил этилган 2 ҳафталик малака ошириш курсларини ўтайдилар, 20 нафардан ортиқ ходимлар бир йиллик қайта тайёрлаш курси бўйича таълим оладилар.

Давлат солиқ қўмитаси Раисининг 2011 йил 1 августдаги 212-сонли буйруғи билан факультетда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига жорий этилган дастурий маҳсулларга бириктирилган ходимларини малакасини ошириш курслари ташкил этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги билан хамкорликда режа-график тасдиқланиб, Юристлар малакасини ошириш марказида 2011 йилнинг иккинчи ярмида ҳудудий давлат солиқ органларининг 98 нафар юрисконсультларининг малакасини ошириш режалаштирилди.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ходимларни раҳбарлик лавозимлари тайёрлаш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Раҳбарлик лавозимлари захирасига киритилган Давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари Республиканинг Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, унинг қошидаги Олий бизнес мактаби, Банк-молия академияси каби нуфузли олий ўқув юртларига йўлланма асосида ўқишга юборилади.

Сўнги 5 йил давомида ушбу нуфузли олий ўқув юртларида давлат солиқ хизматининг 130дан ходимлари таҳсил олдилар.

Шунингдек, Давлат солиқ хизмати органларининг ўрта бўғин мутахассисларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, ВАзирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Тошкент, Фарғона ва Бухоро шаҳарларида Давлат солиқ қўмитасининг солиқ қоллежлари ташкил этилган.

2001-2011 йилларда Тошкент солиқ қоллежини 2458 нафар, 2003-2011йилларда эса Бухоро солиқ коллежини 2041 нафар, Фарғона солиқ коллежини 1292 нафар ўқувчилар тамомлади.

Ўтган йиллар давомида Солиқ коллежларини тамомлаган 700 нафардан ортиқ ўқувчилар Солиқ академиясига ўқишга киришга муваффақ бўлди

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  • 998 71
  • 244-98-98



Солиқ тўловчи тақвими

Апрел      
Ду Се Чр Пш Жм Шн Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3