|
Солиқ органлари ҳақида
Давлат солиқ қўмитасининг мақомини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат солиқ қўмитаси тузилмаси, раҳбарлар таркиби, функциялари, вазифалари, ваколатлари ҳамда асосий фаолияти, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида, Давлат солиқ қўмитаси бўлинмалари (жумладан минтақавий ДСБ ва қуйи ташкилотлар)нинг алоқа телефон рақамлари ва ишонч телефон рақамларини кўрсатган ҳолда, оммабоп маълумот тақдим этилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Фуқароларнинг мурожаатлари
Мазкур хизмат жисмоний ва юридик шахсларни давлат солиқ хизмати органларига мурожаатларини жўнатиш учун мўлжалланган. Хат ёзиш ва жўнатиш учун электрон рақамли имзога эга бўлиш керак. Мазкур хизмат ёрдамида юборилган мурожаат солиқ органлари томонидан расмий деб қабул қилинади ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Юридик шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблари
Юридик шахслар учун. Юридик шахс-солиқ тўловчининг «Шахсий кабинети»да ЭРИ мавжуд бўлган тақдирда, белгилаб берилган даврда шакллантирилган солиштириш далолатномалари, шунингдек мазкур юридик шахс учун исталган ҳисобот даврига солиқ ва тўловлар бўйича шахсий ҳисобварақ карточкаларидан нусха кўринишида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумот тақдим этилади.
|
|
Текшириш режа-жадвали
Юридик шахслар учун. Юридик шахс учун сўров бўйича назорат қилувчи органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар текшируви режа-жадвалидан тегишли давр учун кўчирма тақдим этилади. Ушбу кўчирмада белгилаб берилган даврда текширувлар режа-жадвалида ташкилотнинг мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги), текширувни ўтказиш муддатлари ҳамда текширувда иштирок этаётган назорат қилувчи органлар рўйхати ҳақида маълумот берилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш
Шаҳарлар ва туманлар ҳузуридаги рўйхатдан ўтказиш органлари, шунингдек минтақавий адлия органлари учун. Кириш имконияти чекланган https://soliq.uz сайтида тадбиркорлик субъектларининг Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларга СТИРни тақдим этиш амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида, улар солиқ органларига ташриф буюриш заруратисиз солиқ ва статистика органларида ҳисобга олинади. “ДСҚда рўйхатдан ўтказиланлиги ва СТИР тақдим этилганлиги тўғрисида маълумотнома” автоматик тарзда шакллантирилиб, Интернет орқали рўйхатдан ўтказувчи органга узатилади. У ерда маълумотноманинг қоғоздаги нусхаси ваколатли шахснинг имзоси билан солиқ тўловчига тақдим этилади.
|
|
Норматив ҳужжатлар
Солиққа тортиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, солиққа тортиш масалаларига таааллуқли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган маъмурий ҳужжатлар, солиқ органлари томонидан бошқа вазирликлар билан бирга ишлаб чиқилган маъмурий ҳужжатлар, солиққа тортиш бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида оммабоп маълумот тақдим этилади.
|
|
Электрон солиқ ҳисоботлари
Юридик шахслар учун. ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ ҳисоб-китоблари ва молиявий ҳисоботни қоғоздаги нусхаларини олмаган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш, жўнатиш ҳамда давлатсолиқ хизмати органлари томонидан қабул қилиш.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Электрон солиқ декларациялари
Жисмоний шахслар учун. ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ декларацияларини қоғоздаги нусхаларини олмаган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш, жўнатиш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қабул қилиш.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Жисмоний шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблари
Жисмоний шахслар учун. Жисмоний шахс-солиқ тўловчининг «Шахсий кабинети»да мол-мулк солиғи, ер солиғи, хусусий тадбиркорларнинг солиқлари бўйича берилган санага шакллантирилган шахсий карточкаларнинг нусхалари кўринишида ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида шахсий маълумот тақдим этилади. ЭРИ мавжуд бўлган тақдирда, солиқлар ва тўловлар бўйича солиштириш далолатномаларини автоматик тарзда шакллантириш амалга оширилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Солиқ текшируви натижалари
Жисмоний шахслар учун. Жисмоний шахс-солиқ тўловчининг «Шахсий кабинети»да ЭРИ мавжуд бўлган тақдирда, хусусий тадбиркорларнинг солиқ текширувлари натижалари тўғрисида шахсий маълумот тақдим этилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
Квитанция шакллантириш
Жисмоний шахслар учун. Жисмоний шахс-солиқ тўловчининг «Шахсий кабинети»да ЭРИ мавжуд бўлган тақдирда, солиқларни тўлаш учун белгиланган намунага кўра тайёр квитанцияларни автоматик тарзда шакллантириш имкони тақдим этилади. Квитанцияларда солиқ тўловчининг реквизитлари, тўлов суммаси, шунингдек тўловни олувчи – ДСИнинг реквизитлари тўлдирилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
ҚҚС тўловчилари
Юридик шахс қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланганлиги тўғрисида оммабоп маълумот тақдим этилади.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
СТИРингизни аниқланг
Жисмоний шахслар учун. Солиқ тўловчига ўзининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР)ни билиш имкони тақдим этилади. Солиқ тўловчи (жисмоний шахс) ДСИда рўйхатдан ўтказиш амалга ошириладиган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари, айрим фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензиялар, шунингдек пул-ҳисоб-китоб тўлов ҳужжатларида ўз СТИРни аниқ ёзиши шарт.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома
|
|
СМС-тўлов
Жисмоний шахслар учун. Уяли телефоннинг исталган модели ёки Интернет орқали жисмоний шахсланинг солиқлар бўйича тезкор кечаю кундуз нақдсиз тўловларини амалга ошириш имкони. Тизимга уланиш учун республиканинг исталган тижорат банкида депозит ҳисоб рақами ёки пластик карточкасига эга бўлиш ва шу билан бирга, банк билан «SMS-T’OLOV» тизимига уланиш тўғрисида келишувни имзолаш етарлидир. Тизимнинг хавфсизлиги ва фойдаланувчиларни идентификация қилиниши элетрон рақамли имзодан фойдаланганлик ҳамда кириш пароль асосида бўлиши билан таъминланади.
|
|
Тўлов топшириқнома шакллантириш
Юридик шахслар учун. Юридик шахс-солиқ тўловчининг «Шахсий кабинети»да ЭРИ мавжуд бўлган тақдирда, барча солиқлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни тўлаш учун белгиланган намуна бўйича тайёр тўлов топшириқномаларини автоматик тарзда шакллантириш имкони тақдим этилади.
|
| Электрон калькулятор
Жисмоний шахслар ўзларининг даромад, мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқларини мустақил равишда ҳисоблаши мумкин, шунингдек солиқлар ва суғурта бадаллари, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар. Электрон калькулятор мавжуд солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни олишда ва тўғри қўллашда ёрдам беради. Ўз солиқларингизни электрон калькулятор ёрдамида ҳисоблаб кўринг.
|