Медиатека

Ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳақида ёҳуд давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Давлат солиқ органларининг “Ишонч телефон”ларига хабар беринг!.

Жисмоний шахслардан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияларни электрон шаклда қабул қилиш ва топшириш дастурий маҳсулининг афзалликлари тўғрисида

Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган фуқароларни жами йиллик декларация асосида солиққа тортишни автоматлаштириш жараёнини тўлиқ қамраб олиш, асосий бўлмаган иш жойларидан даромад олган жисмоний шахслардан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияларни электрон шаклда қабул қилиш тартибини жорий этиш, солиқ тўловчиларга декларация тақдим этиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича маълумотлар олишда қулайлик яратиш мақсадида ДСҚ Жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси томонидан Техник топшириқ ишлаб чиқилиб, Янги технологиялар илмий-ахборот марказига тақдим этилди.

Ҳозирги кунда мазкур дастурий маҳсулни ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Мазкур дастурий маҳсулнинг яратилиши билан солиқ тўловчиларга қуйидаги қулайликлар яратилади:

  1. Жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим қилиш учун ҳудудий ДСИга боришга ҳожат қолмайди.
  2. Декларация маълумотлари ва ҳисоб-китобларининг тўғрилигини текшириб чиқиш учун кетадиган вақт тежалади.
  3. Жами йиллик даромадлар тўғрисида тақдим этилган декларация ҳудудий давлат солиқ идораси томонидан қабул килинганлиги ёки унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозимлиги тўғрисида бевосита солиқ тўловчига электрон хабар етказилади. Декларация маълумотлари тўғрилиги ва қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилган бўлса, декларация электрон тарзда юборилган кун декларация топширилган кун деб қабул қилинади.
  4. Солиқ тўловчилар Интернет тармоғидан фойдаланиб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан, шунингдек, ер, мол-мулк, қатъий белгиланган солиқ, пенсия бадалидан мавжуд қарздорлиги тўғрисида хоҳлаган пайтда маълумот олиш имкониятига эга бўлишади.
  5. Жами йиллик даромадлар тўғрисида декларация тақдим этувчи жисмоний шахсларга декларация тақдим этиш, декларация асосида қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатлари ва бошқа янгиликлар тўғрисида доимий маълумот (электрон хабар) бериб бориш имконияти яратилади.
    Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияда келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси (ЭЦП) билан тасдиқланади.

Ўзбекистонда давлат солиқ хизмати органлари раҳбар ходимлари томонидан солиқ тўловчилар билан жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялаш масалалари бўйича телефон орқали бевосита мулоқотни амалга ошириш учун телефон рақамлар рўйхати

«Жисмоний шахсларнинг йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни электрон кўринишда тақдим этиш» давлат интерактив хизмати турининг афзалликлари


Тизимга кириш

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  • 998 71
  • 244-98-98



Солиқ тўловчи тақвими

Апрел      
Ду Се Чр Пш Жм Шн Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3