Жисмоний шахслар ўзларининг даромад, мулк, ер ва сувдан фойдаланганлик учун солиқларини мустақил равишда ҳисоблаши мумкин, шунингдек солиқлар ва суғурта бадаллари, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар. Электрон калькулятор мавжуд солиқ имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни олишда ва тўғри қўллашда ёрдам беради. Ўз солиқларингизни электрон калькулятор ёрдамида ҳисоблаб кўринг.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш калькулятори
Ушбу интерактив хизмат орқали Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўз даромадларидан олинадиган солиқ ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблашлари, суғурта бадалларининг тўғри ушлаб қолинаётгани, шунингдек жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб рақами устидан назорат ўрнатиш, ҳисобчининг иши тўғри бажарилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш имкониятига эга бўлди.
Даромад солиғи ҳисоблаш учун таклиф қилинган майдончалар тўлдирилади, бунда солиқ тўловчи ўзига тааллуқли маълумотларни мажбурий тартибда эмас, балки ўз хоҳишига қараб тўлдиради.
“Электрон калькулятор”да солиқ имтиёзларини автомат тарзда чегириш имкониятлари назарда тутилган ва жисмоний шахс ҳар бир шкала ва ставкада қанчадан даромад солиғи олинаётганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда, компьютер ойнасида шаклланган барча маълумотни чоп этиш ҳам мумкин.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотларни тўлдириш тартиби резидентлар ва норезидентлар учун бироз фарқ қилади.
Резидентлар учун
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни электрон калькулятор орқали ҳисоблаш учун солиқ тўловчилар қуйидаги катакларни тўлдирадилар:
* Даромад солиғи ҳисоблаб чиқарилаётган даврни (ой ва йилни);
* Йил бошидан олинган жами даромад;
* Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар;
* Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича имтиёзлар.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179, 180 ва 181-моддаларида ёки 308-моддасида ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш учун “Қўшиш” тугмасини босиш зарур.
Агар маълум бўлса, унга шу даврга қадар ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммаси ҳамда жамғариб бориладиган пенсия бадали бўйича ўтказилган сумма тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Белгиланган катаклар тўлдирилганидан сўнг “Ҳисоблаш” тугмаси босилади, компьютер ойнасида чоп этиш мумкин бўлган натижалар ҳосил бўлади.
Норезидентлар учун
Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни электрон калькулятор орқали ҳисоблаш учун норезидентлар қуйидаги катакларни тўлдирадилар:
* Солиқ даври (Солиқ даври календарь йили ҳисобланади);
* Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган даромад турлари:
а) дивидендлар ва фоизлар;
б) Солиқ кодекси 155-моддаси учинчи қисмининг 9-бандига мувофиқ халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар);
в) интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказганлик учун мукофот, ижара бўйича даромадларга ҳамда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусга эга шартномалар бўйича олинган бошқа даромадлар.
Ҳар бир даромад тури учун солиқ ставкалари дастурий маҳсулнинг ўнг тарафида кўрсатилади.
Солиқ даври (йил) учун солиқ солинадиган база дастурий маҳсул томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб (қўшиб) чиқилади.
Солиқ тўловчи бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловчиси эканлиги тўғрисидаги саволга белги қўйиши лозим.
Белгиланган катаклар тўлдирилиб, “Ҳисоблаш” тугмаси босилганидан сўнг, юқоридаги сингари чоп этиш мумкин бўлган натижалар чиқарилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича
«Электрон калькулятор» интерактив хизмати фуқароларга ўзлари мустақил равишда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўғри ҳисобланганлигини ва имтиёздан тўғри фойдаланаётганлигини назорат қилиш имконини беради.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун катакчалар тўлдирилади, бунда солиқ тўловчи ўзига тааллуқли айрим маълумотларни мажбурий тартибда эмас, балки ўз ҳохишига қараб тўлдиради.
«Электрон калькулятор»да солиқ имтиёзларини автомат тарзда чегириш имкониятлари назарда тутилган ва тегишли солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзларини киритиш учун солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш ва белгилаш учун имтиёзлар рўйхати, калькуляторнинг асосий ойнасида акс эттирилган.
«Электрон калькулятор» ёрдамида жисмоний шахслар томонидан мол-мулк солиғи бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг ҳисоблаб чиқарилишида қуйидаги катакчалар тўлдирилиши лозим:
- Объект тури;
- Баҳолаш тури;
- Жами умумий майдони;
- Инвентаризация баҳоси;
- Солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзлари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 275-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш учун «қўшиш» тугмасини босиш керак.
«Электрон калькулятор»га бирламчи маълумотлар киритилиб, «Ҳисоблаш» тугмачаси босилгандан сўнг қуйидаги натижалар компьютер экранида акс этади:
- бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси;
- солиқ тури бўйича берилган имтиёз суммаси.
Компьютер экранида ҳосил бўлган натижани ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний шахс чоп этиш ёки электрон кўринишда сақлаб олиш имкониятига эгадир.
Жисмоний шахсларнинг ер солиғи бўйича
Ушбу Электрон калькулятор республика фуқароларига ўзлари мустақил равишда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини автомат тарзда ҳисоблаб чиқариш, унинг тўғри ҳисобланиши ва имтиёзлар тўғри киритилганлигини назорат қилиш имкониятларини беради.
Жисмоний шахсларнинг ер солиғини ҳисоблаш учун катакчалар тўлдирилади, бунда солиқ тўловчи ўзига тааллуқли маълумотларни мажбурий тартибда эмас, балки ўз ҳохишига қараб тўлдиради.
“Электрон калькулятор”да солиқ имтиёзларини автомат тарзда чегириш имкониятлари назарда тутилган ва тегишли солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзларини киритиш учун солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш ва белгилаш учун имтиёзлар рўйхати калькуляторнинг асосий ойнасида акс эттирилган.
Электрон калькулятор ёрдамида жисмоний шахслар томонидан ер солиғи бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг ҳисоблаб чиқарилишида қуйидаги катакчалар тўлдирилади:
- ер участкаси жойлашган ҳудуд;
- объектнинг коди орқали ер участкасининг нима мақсадда фойдаланилаётганлигини танлаш;
- ўлчов бирлиги орқали ер участкасининг майдони танланади;
- ер участкасининг зонаси;
- солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзлари;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 290-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш учун “қўшиш” тугмасини босиш керак.
Электрон калькуляторга бирламчи маълумотлар киритилиб, «Ҳисоблаш» тугмачаси босилгандан сўнг қуйидаги натижалар компьютер экранида акс этади:
- тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси;
- солиқ тури бўйича берилган имтиёз суммаси;
- бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Компьютер экранида ҳосил бўлган натижани ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний шахс чоп этиш ёки электрон кўринишда сақлаб олиш имкониятига эгадир.
Сув ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар бўйича
Ушбу Электрон калькулятор республика фуқароларига ўзлари мустақил равишда жисмоний шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни автомат тарзда ҳисоблаб чиқариш, унинг тўғри ҳисобланиши ва имтиёзлар тўғри киритилганлигини назорат қилиш имкониятларини беради.
Жисмоний шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун катакчалар тўлдирилади, бунда солиқ тўловчи ўзига тааллуқли маълумотларни мажбурий тартибда эмас, балки ўз ҳоҳишига қараб тўлдиради.
“Электрон калькулятор”да солиқ имтиёзларини автомат тарзда чегириш имкониятлари назарда тутилган ва тегишли солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзларини киритиш учун солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш ва белгилаш учун имтиёзлар рўйхати, калькуляторнинг асосий ойнасида акс эттирилган.
Электрон калькулятор ёрдамида жисмоний шахсларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг ҳисоблаб чиқарилишида қуйидаги катакчалар тўлдирилади:
- Жисмоний шахс томонидан фойдаланилган сув ресурси ҳажми;
-солиқ тури бўйича жисмоний шахсларга берилган солиқ имтиёзлари.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 261-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини тўлдириш учун “қўшиш” тугмасини босиш керак.
Электрон калькуляторга бирламчи маълумотлар киритилиб, «Ҳисоблаш» тугмачаси босилгандан сўнг қуйидаги натижалар компьютер экранида акс этади:
- тўланиши лозим бўлган жами солиқ суммаси;
- солиқ тури бўйича берилган имтиёз суммаси;
- бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Компьютер экранида ҳосил бўлган натижани ҳар бир солиқ тўловчи жисмоний шахс чоп этиш ёки электрон кўринишда сақлаб олиш имкониятига эгадир.
Тизимга кириш