«Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар» интерактив хизмат туридан фойдаланиш афзалликлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz сайтида интерактив хизмат турларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар имконияти яратилган. Ушбу интерактив хизмат турларидан электрон рақамли имзоси (ЭРИ) мавжуд бўлган юридик ва жисмоний шахслар «Шахсий кабинети»дан туриб фойдаланишлари мумкин.
Юридик шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар интерактив хизмати ёрдамидабелгилаб берилган даврда шакллантирилган солиштириш далолатномалари, шунингдек мазкур юридик шахс учун исталган ҳисобот даврига солиқ ва тўловлар бўйича шахсий ҳисобварақ карточкаларидан нусха кўринишида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумот тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар интерактив хизмати ёрдамида мол-мулк солиғи, ер солиғи, хусусий тадбиркорларнинг солиқлари бўйича берилган санага шакллантирилган шахсий карточкаларнинг нусхалари кўринишида ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида шахсий маълумот тақдим этилади. Бундан ташқари солиқлар ва тўловлар бўйича солиштириш далолатномаларини автоматик тарзда шакллантириш амалга оширилади.
Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида юридик шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар интерактив хизматига 8795 та солиқ тўловчи 335 минг маротаба, жисмоний шахсларнинг бюджет билан ҳисоб-китоблар интерактив хизматига эса 3926 та солиқ тўловчи 16,7 минг маротаба мурожат қилган .
Тизимга кириш