Медиатека

Ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳақида ёҳуд давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Давлат солиқ органларининг “Ишонч телефон”ларига хабар беринг!.

СТИРингизни аниқланг

Жисмоний шахслар учун. Солиқ тўловчига ўзининг солиқ тўловчининг индивидуал рақами (СТИР)ни билиш имкони тақдим этилади. Солиқ тўловчи (жисмоний шахс) ДСИда рўйхатдан ўтказиш амалга ошириладиган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари, айрим фаолият турлари билан шуғулланиш учун лицензиялар, шунингдек пул-ҳисоб-китоб тўлов ҳужжатларида ўз СТИРни аниқ ёзиши шарт.

Солиқ тўловчиларга кулайлик яратиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан «СТИРингизни аниқланг» янги интерактив хизмати жорий этилган ва ҳар бир жисмоний шахс учун ўз СТИРини мусақил равишда аниқлаб олиш имконияти яратилган.

Бунинг учун, тегишли майдончаларга паспорт маълумотларини киритиб, «Излаш» тугмасини босиши кифоя бўлади.

Айрим ҳолларда у ёки бу ташкилотга «Солиқ тўловчининг Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида»ги 6-шаклли гувоҳноманинг нусҳасини тақдим этишга тўғри келади.

Бундай ҳолларда Сизнинг вақтингизни тежаш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси томонидан «СТИРингизни аниқланг» интерактив хизмати орқали гувоҳномани шакллантириб, чоп этиб олиш имконияти яратилди.

Бунинг учун «СТИРингизни аниқланг» интерактив хизмати орқали жисмоний шахс ўзига тегишли идентификация ракамини аниқлаганидан сўнг, «Гувоҳномани шакллантириш» тугмасини босиши ва ҳосил бўлган файлни чоп этиб олиши мумкин бўлади.

СТИР ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилган ташкилотда гувоҳноманинг (СТИРнинг) ҳақиқийлигига шубҳа уйғонса, ишонч хосил қилиш учун ташкилотнинг масъул ходими ҳам «СТИРингизни аниқланг» интерактив хизмати орқали текшириб кўриши мумкин.

Бунда, гувоҳнома ва СТИРнинг ҳақиқийлиги Давлат солиқ қўмитаси томонидан кафолатланади.

«СТИРингизни аниқланг» интерактив хизматидан фойдаланишда киртилаётган маълумотлар паспорт маълумотлари билан айнан бир ҳилда бўлиши керак, акс ҳолда мавжуд СТИР топилмаслиги мумкин.

Паспорт маълумотларининг аниқ ва тўғри киритилишига жиддий эътибор қаратинг!

Тизимга кириш

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  • 998 71
  • 244-98-98



Солиқ тўловчи тақвими

Апрел      
Ду Се Чр Пш Жм Шн Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3