Бош саҳифа Солиқлар тарихи музейи Саволлар ва жавоблар Мультимедия Эълонлар Солиқ саводхонлиги

  • Пресс-служба Президента Республики Узбекистан

    Портал Государственной Власти Республики Узбекистан

    Законодательная палата Олий Мажлиса

    БЭМ новая бухгалтерская программа

    UZINFOCOM

    Солиқлар тарихи музейи


         Давлат солиқ қўмитаси Раиси ташаббуси билан 2007 йил 24 март куни Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати томонидан “Солиқлар тарихи музейи” барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.Мазкур музейдаги экспонатлар  даврийлиги ва мазмунига қараб 8 бўлимга ажратилган. “Қадимги тарих ва анъаналар” деб аталган биринчи бўлимда солиқ ва солиқ солишнинг илк унсурлари ёритилган бўлса, иккинчи бўлимда Саркарда Амир Темур ҳукмронлиги давридаги солиқ сиёсати ҳақида маълумотлар берилган.
         Музейнинг “Ривожланиш ва ислоҳотлар даври” деб аталган бўлимидан бошлаб мустақил Ўзбекистон Давлат солиқ тизими ҳаёти ва тамойиллари билан танишиш мумкин.
         Музей хонаси ўртасидаги ойнаванд жавондан эса қадимги солиқ хизмати ходими – амлокдор иш кийимлари, иш қуроллари, собиқ шўро даври молия вазирлигининг молия агенти иш кийими, иш қуроллари ҳозирги мустақил Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимининг иш кийимлари ўрин олган.
         Музей марказида  жойлаштирилган монитор воситасида эса Республика Президентининг мустақиллик йилларида Давлат солиқ хизматини ташкимл этиш, унинг давлатчиликдаги, халқ турмуш фаровонлигини оширишдаги ўрни, солиқ хизматининг истиқболлари хусусидаги маърузалари билан танишиш имконияти мавжуд.
         Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқлар тарихи музейи” янги-янги экспонатлар билан тобора бойитилиб, мазмунан кенгайиб бормоқда.

    Солиқ ва тараққиёт

    Тарих ва анъаналар

    Уч хонлик даврида солиқлар

    02.07.2009 / 796 марта ўқилган
    02.07.2009 / 636 марта ўқилган
    02.07.2009 / 575 марта ўқилган
    02.07.2009 / 551 марта ўқилган
    02.07.2009 / 555 марта ўқилган
    02.07.2009 / 576 марта ўқилган
    02.07.2009 / 560 марта ўқилган
    02.07.2009 / 695 марта ўқилган
    02.07.2009 / 653 марта ўқилган
    02.07.2009 / 674 марта ўқилган

    Саҳифалар: 1 2 3