Давлат солиқ қўмитаси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш» интерактив хизматини кўрсатишнинг асосий мақсад ҳамда вазифалари қуйидагилардан иборат:
Фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш, омма билан алоқани мустаҳкамлаш;
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил ишлари самарадорлигини ошириш;
Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган ахборот хизматлар сифатини ошириш;
Солиқ тўловчи ҳамда солиқ органларининг ўзаро муносабатларида субъектив аралашувларни чеклаш.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш» интерактив хизмати икки томонлама ахборот айирбошлаш шаклида юридик ва жисмоний шахслар учун фақат Давлат солиқ қўмитасининг расмий WEB портали орқали кўрсатилади.
Фуқароларнинг Интернет орқали қабул қилинадиган мурожаатларига қўйиладиган талаблар
Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Интернет орқали қабул қилинадиган мурожаатлар ёзма мурожаатлар сифатида қабул қилинади.
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозимлигини инобатга олиб, Интернет орқали қабул қилинадиган мурожаатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши лозим.
Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган мурожаатлар «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6-моддаси 3-қисмига асосан аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. Фақат мазкур мурожаатлар таркибида солиқ қонунчилигига оид ахборот, маслаҳат ва тушунтириш бериш бўйича саволлар бўлса, улар тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 январдаги «Солиқ маслаҳатини берувчи ишчи гуруҳни ташкил этиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида»
14-сонли буйруғи билан тузилган «Солиқ қонунчилиги қоидаларини бир хилда талқин этилиши ва қўлланилишини таъминлаш, солиқ тўловчилардан тушган саволларга жавоб қайтариш ва уларни умумлаштириш ҳамда мониторингини олиб бориш юзасидан солиқ маслаҳати берувчи Ишчи гуруҳи»га Интернет орқали ўрнатилган тартибда жавоб бериш учун юборилади.
Интерактив хизматни кўрсатиш қиймати
Давлат солиқ қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатларини Интернет орқали қабул қилиб олиш ва кўриб чиқиш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдагиги «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 181-сон қарори билан базавий интерактив давлат хизмат деб белгиланган ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул кўрсатилади (электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш учун харажатлар бундан мустасно).