Медиатека

Ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳақида ёҳуд давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг қонунга зид хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Давлат солиқ органларининг “Ишонч телефон”ларига хабар беринг!.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қошидаги республика ахборот-маслаҳат маркази

БАРЧА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ЭЪТИБОРИГА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Республика ахборот-маслаҳат маркази Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати» тўғрисидаги Қонунининг 6-моддасига, УзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги «ЎзР Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 14-сонли қарорига ҳамда ЎзР Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 4 февралдаги 26-сонли буйруғига асосан ташкил этилган, вилоятларда унинг бўлинмалари фаолият юритмоқда.

Марказнинг асосий вазифаси:

- солиқ тўловчиларнинг саволларига ёзма ҳамда оғзаки жавоб бериш;

- солиқ ва молия ҳисоботлари тузишда услубий ва амалий ёрдам бериш;

- корхона ва ташкилотларни молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;

- солиқлар ва бошқа йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон кўринишда шакллантириш ва солиқ органларига жўнатиш;

- корхона ва ташилотларнинг раҳбарлари ва ҳисобчилари учун солиқ қонунчилиги юзасидан курслар, семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш.

Марказ мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларга солиқ қонунчилиги юзасидан амалий ёрдам ва маслаҳат хизматлари курсатиб боради.

БИЗ БИЛАН ҲАМКОРЛИК БИЛДИРСАНГИЗ:

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4-уй
Телефон, факс: 244-44-13, 244-44-17, 244-43-94
Ўзбекистон Республика Давлат солиқ қўмитасининг хузуридаги
Республика ахборот-маслаҳат Марказига
мурожаат қилишингизни таклиф этамиз

Ишонч телефонлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  • 998 71
  • 244-98-98



Солиқ тўловчи тақвими

Апрел      
Ду Се Чр Пш Жм Шн Як
30 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3