Солиқ хизмати органлари фаолиятида
ахборот-коммуникация технологиялари тизими
ва унинг аҳамияти
Маълумки, мамалакатимизда асосий эътибор бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва якка тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек хизмат кўрсатиш соҳаси кўламини кенгайтириш ва сифат даражасини яхшилашга қаратилганлиги энг долзарб масалалардан ҳисобланиб, бу борадаги тадбирларни амалга оширишда давлатнинг иқтисодий сиёсатини ва бозор муносабатларини мувофиқлаштириш қуроли ҳисобланган солиқ сиёсати муҳим аҳамият касб этади.
Ҳукуматимиз томонидан соҳани ҳар томонлама ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 3 августдаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари маълумотларни ишлаш ягона компьютер тизимини яратиш тўғрисида»ги 388-сонли қарори билан солиқ хизмати органларини компьютерлаштириш вазифаси белгиланган бўлса, 1995 йил 14 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимояланишини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 359-сонли қарори билан Давлат солиқ қўмитаси тасарруфида «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири бу солиқ хизмати органлари учун дастурий маҳсуллар ишлаб чиқиш ва маълумотларга ишлов берадиган ягона компьютер тизимини яратишдан иборат.
Марказ томонидан 1996 йилнинг сентябр ойида «Солиқ инспекторининг автоматлаштирилган иш жойи» (СИАИЖ) датурий мажмуасининг дастлабки варианти ишлаб чиқилиб фойдаланишга топширилди.
Дастурий мажмуа 1998 йилда қайта ишлаб чиқилиб, СИАИЖ-2 ном билан атала бошланди ва учунчи, тармоқли варианти 2001 йилда фойдаланишга топширилди.
Давлат солиқ хизмати органи ўрнатилган тартибдаги солиқларни тўловчи фуқаролар ва шу билан бирга тадбиркорлик субъектлари билан шуғулланувчи шахслар мурожаат қиладиган ва уларнинг фаолиятига у ёки бу маънода таъсир этувчи давлат идораси ҳисобланиб, солиқ хизмати органлари ходимлари эса бевосита уларнинг тадбиркорликдаги (бизнесдаги) ҳати-ҳаракатида солиқ қонунчилигида ўрнатилган тартиб чегариси бузилганлиги ҳақида тушунтириш ва уларга тўғри йўлни танлашида кумаклашувчи хизматчилар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 5 августда «Давлат солиқ хизмати органларида автоматлаштирилган компьютер дастурий маҳсулларини амалга жорий этиш тўғрисида»ги 148-сонли буйруғи чиқарилди.
Ҳозирда 30 дан оритиқ дастурий маҳсуллар яратилган бўлиб, улардан энг асосийлари:
«1-Н шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби»;
«Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар ҳисобини юритиш»;
«Солиқ текширувлари ҳисобини юритиш»;
«Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш»;
«Солиқ инспекторининг автоматлаштирилган иш жойи-4»;
«Юридик шахсларнинг солиқ қарзлари ҳисобини юритиш»;
«Жисмоний шахслар эгалигидаги мол-мулк ва ер солиғи объектларини хисобга олиш»;
«Солиқ декларацияларини қайта ишлаш»;
«Кадрларга оид маълумотлар базаси»;
«Ҳужжатлар бажарилишини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими»;
«Юридик шахслар ер солиғи ҳисобини юритиш»;
«Ер фонди ва ер солиғи ҳисобини юритиш»;
«Текширишлар режа-жадвалини шакллантириш»;
«Маъмурий амалиётни ҳисобга олиш»;
«Электр энергияси бўйича муддати ўтган қарздорлик ҳисобини юритиш»;
«Йирик пул айланмалари таҳлили ҳисобини юритиш»;
«Йирик пул айланмаларини амалга оширган қарздор субъектлар фаолиятини таҳлил қилиш»;
«Солиқ ҳисоботларини электрон кўринишда юбориш (WEFOINS)»;
«Жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизмат кўрсатиш»;
«Ички идоравий ҳужжатлар электрон ахборот тизими»;
«Камерал текширув»;
«Якка тадбиркорларда текширишлар ҳисобини юритиш»;
«Солиқ текширувлар ҳисобини юритиш»;
«Якка тартибдаги тадбиркорларнинг мавжуд солиқ қарзига электрон инкассо топшириқ-номасини шакллантириш, ижро учун юбориш ва таҳлилий маълумотлар олиш»;
«Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тушумларини қайта ишлаш» дастурий маҳсуллари яратилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги «Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 215-сонли қарорларининг қабул қилиниши солиқ хизмати органлари соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини янги босқичга олиб чиқишига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-157-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳисоботларни тақдим этиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек қўшимча ҳисоботларни ноқонуний талаб қилмаслик шартларига асосан Давлат солиқ қўмитаси томонидан аниқ мақсадга йўналтирилган чора–тадбирлар ишлаб чиқилди ва бу борада муайян ишлар амалга оширилди.
Солиқ хизмати органларида фойдаланиш учун 2006 йилда «Солиқ органларига солиқ ва молия ҳисоботларини электрон кўринишда Интернет тармоғи орқали топшириш» ягона тизими фойдаланишга топширилди.
Юридик шахслар учун «Ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этиш» тизими Оnline ва Оffline режимларида ишлаб чиқилган.
Оnline режимида ишлаш учун компьютер Интернет тармоғига узлуксиз уланган бўлиши, Оffline режими аксинча фойдаланувчиларга Интернет тармоғига уланиш имкони бўлмаган ҳолатда қўл келади.
Оffline режимидан фойдаланувчилар дастурий таъминотни Интернет тармоғига уланиб ёки солиқ инспекциясига бориб ахборот ташувчи воситага (флеш ёки дискет) кўчириб ўзининг шахсий компьютерига ўрнатади.
Солиқ тўловчиларга ушбу тизимдан фойдаланишлари учун «Soliq.uz», «Hisobot.uz», «Otchet.uz» ва «Е-Hisobot.uz» Интернет саҳифалари очилган.
2010-2011 йиллар давомида янги дастурий маҳсуллар яратилиши билан бир қаторда мавжуд дастурий маҳсулларнинг барчаси WEB технологиясида қайта ишлаб чиқилди.
Cолиқ хизмати органларида солиқ тўловчи юридик шахслардан молия ва солиқ ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали узатиш ва қабул қилиш тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланилади ва тизимда ҳисоботларни электрон рақамли имзосиз жўнатиш имкони йўқ.
Дастурий мажмуани жорий этишнинг асосий мақсадлари:
- Маълумотнинг муаллифини аниқлаш (идентификация);
- Маълумотнинг асллигини аниқлаш (аутентификация);
- Узатилган маълумотнинг яхлитлигини таъминлаш;
- Солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш;
- Солиқ қонунчилигини бажарилишини назорат қилишнинг самарадорлигини ошириш;
- Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган ахборот хизматлар сифатини ошириш;
- Солиқ тўловчи хамда солиқ органларининг ўзаро муносабатларида субъектив аралашувларни чеклаш;
- Солиқ тўловчиларга қулай шарт шароитлар яратиш, уларнинг сарф-ҳаражатларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг вақтини тежаш.
Ушбу тизимнинг ишга туширилиши:
- солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштириш, соддалаштириш ва шунингдек барқарорлигини таъминлаш;
- солиқ қонунчилигини бузулишига йўл қўймаслик, уни олдини олиш ва назорат ўрнатиш;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан молия ва солиқ ҳисоботларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилиши мумкин бўлган мантиқий хатоликларни олдини олиш;
- ҳисобот шаклларини ҳарид қилиш ҳаражатларини, солиқ инспекциясига келиш-кетиш ва навбат кутиш учун кетадиган вақтни иқтисод қилиш;
- тақдим этиладиган солиқ ва молия ҳисоботларини автомат тарзда таҳлил этиб, уларнинг шахсий ҳисоб варақаларига ўтказиш;
- тадбиркорлик субъектларига сифатли хизмат кўрсатиш ва солиқ хизмати органлари ходимларининг ишини енгиллаштириш ва бошқа шу каби масалаларни ҳал этишда ижобий натижа беради.
Ҳисоботларни электрон шаклда топширишнинг афзалликлари:
- Солиқ ва молиявий ҳисоботларни электрон шаклда топшириш, солиқ тўовчиларнинг ҳисобот топшириш учун кетадиган вақтларини тежайди;
- Ҳисоботларни солиқ тўловчиларнинг ШҲВларига киритиш жараёнини автоматлаштириб, солиқ органларидаги ходимларнинг бандлигини камайтиради ва бўшаган иш кучини бошқа участкаларга жалб қилиш имконини яратади;
- Ахборотларни қайта ишлаш жараёнини тезлаштириб, бюджет олдидаги солиқ мажбуриятларини бажарилиши ҳақида тезкор маълумотлар олиш имкониятини яратади.
Солиқ тўловчилар томонидан ҳисоботларни электрон кўринишда тақдим этиш натижасида улар учун:
- Ҳисоботларни қоғозда топшириш билан боғлиқ бўлган харажатларни тежаш ҳисобига ўртача йиллик 0,9 млрд.сўм бўшайдиган маблағларни ўз фаолиятини кенгайтиришга йўналтириш.
- Ҳисоботларни тақдим этиш учун сарф қилинадиган вақт 18 фоизни банд этса, электрон шаклда топширилиши ҳисобига 5 фоизгача камайтирилади.
Солиқ тўловчилар томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар автоматлаштирилган тартибда қайта ишланиши, солиқ тўловчиларнинг шахсий хисоб варақасига ва маълумотлар базасига киритилиши ва архив қилиниши ҳисобига солиқ органлари учун:
- Солиқ органларидаги ходимларнинг бандлигини камайтиради ва бўшаган иш кучини бошқа вазифаларни бажаришга жалб қилиш имконияти яратилади;
- Солиқ органларида солиқ тўловчилар томондан қоғозда тақдим қилинган ҳисоботларни жамлаш, архивлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш учун сарфланадиган вақт 5 маротабагача камайтириш имкониятларини беради;