Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

SOLIQ МОБИЛЬ ИЛОВАСИДА ШАХСИЙ 

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ МАХФИЙЛИК СИЁСАТИ

 

          

Шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлашга оид ушбу Сиёсат (кейинги ўринларда – Сиёсат) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси SOLIQ мобиль иловаси (кейинги ўринларда – SOLIQ) ёрдамида Фойдаланувчидан у мобиль ёки веб-иловалар орқали фойдаланган вақтида олиши мумкин бўлган маълумотларга нисбатан таъсир қилади (қўлланилади).

          

Сиёсат фақат SOLIQқа нисбатан амал қилади, Фойдаланувчи SOLIQнинг ҳаволалари орқали ўтиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг сайт(сервис)ларини, шу жумладан, учинчи шахслар Фойдаланувчи ҳақида қайта ишлайдиган маълумотларни назорат қилмайди ва жавобгар бўлмайди.

 

          SOLIQ мобиль иловасидан фойдаланилиши Фойдаланувчининг ушбу Сиёсат ва унда кўрсатилган маълумотларни қайта ишлаш шартларига сўзсиз розилигини англатади. Бу шартларга рози бўлмаган ҳолатда Фойдаланувчи SOLIQдан фойдаланишни тўхтатиши (тийилиши) керак.

 

 

  1. Фойдаланучиларнинг SOLIQ оладиган ва қайта ишлайдиган маълумотлари

 

          

1.1. Ушбу Сиёсат доирасида шахсий маълумот деганда: шундай маълумот асосида жисмоний шахс (шахсий маълумот субъекти)га муайян ёки белгиланган тартибда тегишли ҳар қандай маълумот тушунилади.

 

1.1.1. Фойдаланувчи  SOLIQнинг исталган сервисида рўйхатдан ўтишда ўзи ҳақида мустақил тақдим этадиган, шу жумладан, SOLIQ билан Фойдаланувчининг ҳар қандай келишувини амалга оширишда бериладиган маълумотлар – шахсий маълумотдир. Инобатга олиш керакки, Фойдаланувчи томонидан зарур маълумотлар киритилган тақдирдагина SOLIQнинг муайян сервисларидан фойдаланиш мумкин.

 

1.1.2. SOLIQнинг сервисларидан фойдаланиш учун киритилган маълумотлар Фойдаланувчининг қурилмасида ўрнатилган дастурий маҳсулотлар кўмагида, шу жумладан, IP-манзил, cookie ахбороти (Фойдаланувчининг браузерида сақланаётган матнли файллар), Фойдаланувчининг браузери ҳақида маълумот, кириш вақти, сўралаётган саҳифа манзили автоматик равишда SOLIQқа етказилади.

 

 

 

1.2. SOLIQдан фойдаланишда Фойдаланувчи ҳақида қуйидаги маълумотлар йиғилади, шу жумладан:

 

- фамилияси, исми, отасининг исми;

- туғилган жойи;

- манзили;

 

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;

 

- телефон рақами;

 

e-mail;

 

- банк картаси рақами;

 

- ҳаракатни бажарган санаси ва вақти;

 

IP (статистик IP-манзилида ишлаш имкониятисиз);

 

UserID (фойдаланувчи идентификатори);

 

- Фойдаланувчи геопозицияси;

 

- қурилмаларнинг модели ва ишлаб чиқарувчиси, турли хатоликлар ва бошқалар ҳақидаги ҳисоботлар;

 

- шаклни тўлдириш, сайт ва (ёки) мобиль иловага мурожаат қилиш, шу жумладан, уларни тўлдиришдаги хатоликларга оид фактлар ҳақидаги маълумотлар.

 

1.3. SOLIQ тақдим этган исталган сервисдан фойдаланиш билан Фойдаланувчи cookies-файллардаги статистик маълумотлардан SOLIQ фойдаланиши, кейинчалик уларни тизимларда қайта ишлаш, тадқиқотлар ўтказиш учун учинчи шахсларга бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиши мумкинлигига розилик билдиради.

 

1.4. Фойдаланувчи учинчи томон ресурслари (масалан, чат, шакл, ижтимоий тармоқлар)дан фойдалган вақтда SOLIQ умумистеъмолдаги маълумотларни олиши мумкин.

 

1.5. SOLIQ, шунингдек, муайян маълумотлар (масалан, IP-манзил, фойдаланилаётган қурилма идентификатори)дан SOLIQ иловаларини ишлатишда амалдаги қонунчилик ва ушбу Сиёсат талабларига зид ҳолатларни аниқлаш ва (ёки) бартараф этиш учун фойдаланиши мумкин. 

1.6. SOLIQ Фойдаланувчининг банк карталари орқали амалга ошириладиган он-лайн тўловларининг хавфсизлигини етарли даражада таъминлаш мақсадида муайян маълумотларни олиши мумкин.

 

2. Мижозларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш мақсадлари

 

2.1. SOLIQ шундай шахсий маълумотларни йиғади ва сақлайдики, улар SOLIQ сервисларига тақдим этиш ёки Фойдаланувчи билан келишувларни бажаришда зарур бўлиб, бундан муайян шахсий маълумотни қонунчиликда белгиланган мажбурий олиш ва сақлаш ҳолатлари мустасно. Шахсий маълумотни сақлаш уни қайта ишлаш мақсадлари талаб қиладиганидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади, агар шахсий маълумотни сақлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, SOLIQ сервисларидан Фойдаланувчи томонидан фойдаланиш Сиёсатида бошқа муддат белгиланмаган бўлса.

 

2.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотидан SOLIQ қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:

 

2.2.1. SOLIQ билан келишувларни бажариш, шу жумладан, идентификация ўтказиш (Фойдаланувчининг соддалаштирилган идентификацияси), SOLIQнинг барча умумистеъмолдаги сервисларидан фойдаланиш имкониятларини Фойдаланувчига тақдим этиш мақсадларида;

 

2.2.2. Коммуникациялар. Фойдаланувчи билан алоқани амалга ошириш, шу жумладан, SOLIQ сервисларидан фойдаланиш (SOLIQ хизматини кўрсатиш, шунингдек, Фойдаланувчининг сўров ва аризаларини қайта ишлаш)га тааллуқли хабарномалар, сўровномалар ва маълумотномалар жўнатиш;

 

2.2.3. SOLIQ сервислари сифатини яхшилаш, ундан фойдаланишни қулайлаштириш, SOLIQнинг янги сервисларини яратиш, Фойдаланувчига SOLIQнинг хос (шахсий) сервисларини таклиф этиш;

 

2.2.4. Ноаниқ (аноним) маълумотлар асосида статистик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш;

 

2.2.5. Фойдаланувчи учун маркетинг акциялари ўтказиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ташаббуси билан ўтказиладиган акцияларда қатнашиш учун таклифларни тарқатиш мақсадларида;

 

2.2.6. SOLIQ сервисларидан фойдаланишда амалдаги қонунчилик ёки келишув талабларига зид ҳаракатларни бартараф этиш.

3. Фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ва уни учинчи шахсларга бериш шартлари

 

3.1. SOLIQ Мижозларнинг шахсий маълумотларини ушбу Сиёсатга мувофиқ SOLIQнинг ички регламентлари ва аниқ хизмат кўрсатиш шартларида қайта ишлайди.

 

3.2. Фойдаланувчининг шахсий маълумотига нисбатан махфийлик таъминланади.

 

3.3. SOLIQ қуйидаги ҳолатларда Фойдаланувчининг шахсий маълумотини учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга:

 

- Фойдаланувчи шундай ҳаракатга розилик билдирганда;

 

- SOLIQнинг муайян сервисидан фойдаланиш, шу жумладан, Фойдаланувчининг фармойишини бажариш зарурати юзага келганда.

 

3.4. Хусусан, шахсий маълумот учинчи шахсларга қуйидаги тоифаларда берилиши мумкин:

 

- амалдаги қонунчилик доирасида тергов тадбирлари ўтказилган ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тергов органларига.

Маълумотни беришда, масалан, фойдаланувчининг ускунасига (қурилмасига) оид қисми мажбурий аҳамият касб этиши мумкин:  IP-манзил, ОС, жуғрофий маълумотлар, ID (ускуна тури, фойдаланилган канал, браузер), илова, тўлов авторизацияси, идентификация (ихтиёрий тарзда текшириш), масалан, маълумотларнинг манзиллар мослиги ҳақидаги индикаторлари, етказиб берувчи тизимидаги аккаунт, электрон почта манзили, уяли телефон рақами, тўловнинг миқдори, етказиб берувчи томонидан ўрнатилган тўлов тизимидаги хавф даражасига оид қисми берилади.

 

- SOLIQнинг маркетинг ва бошқа контрагентлари бўйича ҳамкорларига.

 

SOLIQ Фойдаланувчининг тўлов операциялари ҳақидаги айрим маълумотларига кириш имконини бериши мумкин. Бундай маълумотлар SOLIQ ҳамкорларини аниқлашда асос ҳисобланиб, Фойдаланувчининг пластик картасига кешбэкларни ёки солиқ тўловларини ўтказиш имконини беради.

 

Банк карталаридан фойдаланган ҳолда он-лайн тўловларни амалга оширишда етарли даражада хавфсизликни таъминлаш мақсадида SOLIQ тўлов тизимлари (банк-эквайер-эмитент) хавфсизлиги баённомаларида ўрнатилган рўйхат асосида маълумотларни бериши мумкин.

 

 

- Фойдаланувчи SOLIQ ҳамкорлари тақдим этган сервис ва хизматлардан фойдаланганда Фойдаланувчи ҳақидаги маълумот учинчи шахсларга ундан фойдаланишнинг қулайлик даражасини оширишга етарли ҳажм ва мақсадларда тақдим этилади.

 

 

4. SOLIQ хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ низоли ҳолатларни бартараф этиш тартиби

 

4.1. Ушбу Сиёсатда кўзда тутилган шахсий маълумотларни учинчи шахсга бериш билан боғлиқ баҳслар ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал этилади.

Низоли ҳолатлар музокаралар йўли билан ҳал этилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасида баҳсли масала бўйича техник экспертиза ўтказилади.

Низоли ҳолатлар бўйича таҳлил исталган ҳамкор ёки Фойдаланувчининг ташаббуси билан бажарилади ва қуйидагиларни қамраб олади:

- эътирозларни билдириш;

- эксперт комиссиясини тузиш;

- низоли ҳолатни таҳли қилиш;

- низоли ҳолат бўйича хулоса ва қарорларни ишлаб чиқиш.

 

4.2. Техник экспертиза ўтказиш учун комиссия тузилади. Комиссия таркибига Давлат алоқа инспекцияси ва манфаатдор томонларнинг ҳар биридан тенг миқдорда, лекин камида икки кишидан иборат аъзолар киритилади. Келишувга кўра, комиссия таркибига манфаатдор томонларнинг хавфсизлик хизмати вакиллари, мустақил техник экспертлар ва  SOLIQ иловаларини ишлаб чиқарувчилар киритилиши мумкин.

 

4.3. Ўтказилган экспертиза якуни бўйича ёзма хулоса тайёрланади.

 

Эксперт комиссиясининг қарори даъво аризаси ёки кўриб чиқилаётган ишга илова сифатида суд инстацияларига юборилиши мумкин.

 

Ўзаро баҳслашган томонлар эксперт комиссияси хулосасидан рози бўлган тақдирда келишмовчилик бартараф этилгани хусусида битим тузади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2023 йил давомида Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг