23 апрель
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 340-модда 2-қисм).
22 апрель1
март ойи учун:
- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодекси 273-модда 1- ва 2-қисмлар);
- агар март ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 345-модда 5-қисм);
- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 355-модда 1-қисм);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 454-модда 3- ва 4-қисмлар);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўнак тўловлар солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (АОС тўловчилар бундан мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 448-модда 3-қисм).
I чорак учун:
- махсус рента солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш куни
(Солиқ кодекси 4547-модда 2- ва 3-қисм);
- фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 339-модда 5-қисм, 340-модда 1-қисм);
- электрон шаклда хизматлар кўрсатишда чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС хисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 281-модда 3-ва 4-қисм).
1 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
15 апрель
- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШОДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 389-модда 1-қисм, 407-моддаси 4- ва 5-қисмлар);
- АОС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 470-модда 3- ва 4-қисми).
II чорак учун:
- жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 340-модда 11-қисм).
13 апрель1
- акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 292-модда 1-қисм, 293-модда 1-қисм);
апрель ойи учун:
- АОС тўловчи ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 417-модда 6-қисм);
- АОС тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 432-модда 1-қисм).
1 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
9 апрель
- алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 460-модда 5-қисм).
5 апрель
март ойи учун:
- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 355-модда 2-қисм);
- натура ҳолида тўланган даромадлар бўйича ЖШОДСни ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 390-модда 2-қисм, 06.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди).
март ойи учун:
- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 340-модда 2-қисм).
!Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
2023 йил учун:
- назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарнома назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши керак бўлган солиқ давридан кейинги йил учун тақдим этишнинг охирги куни;
(Солиқ кодекси 209-модда 3-қисм).
февраль ойи учун:
- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ қодекси 273-модда 1-2-қисмлар);
- агар февраль ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 345-модда 5-қисм);
- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 355-модда 1-қисм);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 454-модда 3-4-қисмлар);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўнак тўловлар солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (АОС тўловчилар бундан мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 448-модда 3-қисм).
I чорак учун:
- АОС тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг ¼ қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 417-модда 6-қисм);
- АОС тўловчилар томонидан юридик шахслар ер солиғи йиллик суммасининг ¼ қисми миқдорида бўнак тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 432-модда 1-қисм);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун бўнак тўловлар солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, АОС тўловчи бўлмаган юридик шахслар, шунингдек АОС тўловчилар ва ЯТТлар томонидан йиллик солиқ суммасининг ¼ қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни.
(Солиқ кодекси 448-модда 3-қисм).
15 март
февраль ойи учун:
- ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ЖШОДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 389-модда 1-қисм, 407-модда 4-5- қисмлар);
- АОС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 470-модда 3-4-қисмлар).
11 март1
февраль ойи учун:
- акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 292-модда 1-қисм, 293-модда 1-қисм);
март ойи учун:
- алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 460-модда 5-қисм);
- АОС тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи йиллик суммасининг 1/12 бир қисми миқдорида жорий тўловларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 417-модда 6-қисм);
- АОС тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 432-модда 1-қисм).
1 Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
7 март
феврал ойи учун:
- натура ҳолида тўланган даромадлар бўйича ЖШОДСни ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 390-модда 2-қисм, 06.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди).
5 март
феврал ойи учун:
- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 355-модда 2-қисм).
1 март
2023 йил учун:
- фойда солиғи бўйича солиқ даври якунлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 339-модда 5-қисм ва 340-модда 1-қисм);
- мол-мулк солиғи ҳисоботини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 417-модда 2- ва 8-қисмлар);
- сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 447-модда 3-қисм ва 448-модда 5-қисм);
- фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 4547-модда 2- ва 3-қисмлар);
- хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 480-модда 1-қисм).