Солиқ қўмитаси томонидан “Солиқ хизмати органларига Ёш мутахассисларни стажировка ўташ учун танлаб олиш дастури” қайта ишга туширилди.
Солиқ қўмитаси мазкур дастур асосида олий таълим муассасалари бакалавриати иқтисод, молия, бухгалтерия, ахборот коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида ИВ босқичда таҳсил олаётган талабалар ўртасида Солиқ қўмитасида стажировка ўташ юзасидан танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2023 йил 30 ноябрга қадар Электрон солиқ хизматлари портали (мй3.солиқ.уз)даги “Солиқ хизмати органларида стажировка ўташ бўйича танловда иштирок этиш тизими” орқали қабул қилинади.
Танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали Солиқ хизмати органларига Ёш мутахассисларни стажировка ўташ учун танлаб олиш дастурида батафсил танишиш мумкин.
https://soliq.uz/storage/files/October2023/000000008b718a3e018b7efa0a510001.pdf
Қўшимча маълумот олиш учун телефон рақамлар:
(71) 244 98 47, (71) 244 98 09 (ички рақам: 01485).
Эслатма:
Танловда иштирок этувчилар тест синови ўтказиладиган куни ўзлари билан:
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта);
таҳсил олаётган олий таълим муассасаси муҳри билан тасдиқланган ҳолда талабанинг рейтинг дафтарчаси нусхаси (барча семестрлар бўйича баҳолари аниқ кўринган бўлиши керак);
олий таълим муассасаси томонидан берилган 4-босқичда ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома (асли);
чет тилини билиш даражаси бўйича миллий ва халқаро сертификати мавжуд бўлса ушбу сертификатнинг асл нусхаси билан келиши зарур.
Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси