⚙️Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларда инсон омилини чеклаб, бизнесда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн-НКМлардан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботларининг айрим кўрсаткичларини автоматик шакллантириш тартиби жорий этилди.
🔗Эндиликда, солиқ ҳисоботларида (ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ) март ойида реализация қилинган товарлар суммаси онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари бўйича йиғилишини маълум қиламиз.
💳Шу сабабли, жорий йилнинг март ойидан онлайн-НКМ ва виртуал кассадан фойдаланаётган солиқ тўловчилар нақд пул ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар учун бир томонлама ЭҲФ шакллантириши талаб этилмайди.
⚙️Онлайн-НКМ орқали нақд пулда ва (ёки) банк пластик (корпоратив) карталари билан амалга оширилган ҳисоб-китоблар қўшилган қиймат солиғи (ҳисоб-китобининг 5-иловаси 6-,7-устунлари) ва айланмадан олинадиган солиқ (ҳисоб-китобининг 1-иловаси 010-сатри) ҳисоботлари автоматик шаклланади.
Жорий йилнинг январь ва февраль ойлари учун нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар аввалгидек бир томонлама шакллантирилган ЭҲФ орқали жамланади.
Офлайн (оддий) НКМдан фойдаланувчилар нақд пул ва савдо терминалида банк пластик карталари орқали ҳисоб-китоблар бўйича бир томонлама ЭҲФ шакллантириши шарт.
*Товар (хизмат) лар корпоратив карта орқали реализация қилинганда икки томонлама ЭҲФ ҳам шакллантирилган бўлса, сотиш суммаси икки марта кўпайиши мумкин. Бу ҳолатда камайишга бир томонлама ЭҲФ шакллантириш мақсадга мувофиқ.