Солиқ қўмитаси томонидан тизимли равишда солиқ хизмати тузилмаларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан амалий назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, қўмитанинг Ички аудит бошқармаси томонидан 2024 йилнинг I чорагида 12 та солиқ органи тузилмаларида ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган 1 773,3 млн сўм молиявий хато ва камчиликлардан 1 072,8 млн сўми тўлиқ бартараф этилди. Қолган 700,5 млн сўми бўйича белгиланган муддатларда бартараф этилиши назоратга олинди.
Ушбу камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш ва интизомий жазо чоралари қўлланиши қаторида, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Мазкур камчиликларнинг ўз вақтида олдини олиш мақсадида масофавий назоратни рақамлаштириш ҳамда ходимларнинг касбий малакасини ошириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ички аудит бошқармаси