Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланиши ҳамда мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шарт. Бундай чеклар харид тўлов терминал орқали ёки нақд пулда амалга оширилишидан қатъи назар харидорга берилади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилинади.
Назорат-касса техникасини қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, харидорга чек бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик солиқ ҳуқуқбузарлиги саналади ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Сотувчи ва харидор ўртасида товар ёки хизматлар учун харид чеки бермасдан P2P ўтказмалари (бир жисмоний шахснинг картасидан бошқа жисмоний шахснинг картасига) орқали ҳисоб-китоб қилиш ноқонуний ҳисобланади!
Чек берилмаганлиги учун Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали шикоят йўллаш мумкин.
Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси