Нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан фойдаланиши шарт.
Тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
Тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассаларнинг нархи, қулайлиги, функционаллиги ва бошқа жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда эркин танлаш ҳуқуқига эга.
ВМҚ-943-сон 1-илова 8-банд 23.11.2019
2024 йил 1 апрель ҳолатига, онлайн-НКТдан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 175 125 тани ташкил этди. Онлайн-НКТ орқали 248,7 млндан ортиқ чек расмийлаштирилиб, улар бўйича айланма 61,9 трлн сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз! Солиқ қўмитасининг расмий сайтида онлайн-НКМ, виртуал касса ва ТХКМларнинг доимий янгиланиб бориладиган реэстрлари билан танишишингиз мумкин.
Техник хизмат кўрсатиш марказлари давлат реестри
Муҳим! Онлайн-НКТдан фойдаланмаслик жарима солишга сабаб бўлади.
Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси