2024 йил 1 апрелдан:
- мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 10 фоизидан ошмаган* тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланмайди;
- 2026 йил 1 январга қадар маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.
Бунда, маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб-сотувчи жисмоний шахслар ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг олди-сотди шартномалари солиқ органларининг махсус мобил иловасида расмийлаштирилади.
*Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаслиги белгиланган эди. ПФ-228-соб 30.09.2022
Ташқи савдо операциялари мониторинги бошқармаси