Солиқ қўмитасида жорий йилги байрам тадбирлари 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунидан бошланди. Солиқ хизмати органларида мазкур байрам муносабати билан тантанали байрам тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек, 2024 йил 9 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан «Икки буюк сиймога эҳтиром» мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жамила Шермуҳаммедова шеърият мулкининг султони, улуғ мутафаккир ва давлат арбоби А.Навоий ҳамда шоҳ ва шоир, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, З.М.Бобур ҳаёт йўллари ҳамда ўлмас асарлари авлодлар учун маърифат маёғи бўлиб хизмат қилиши хусусида сўз юритди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳам муносиб нишонланди. Хусусан, «Қадр аёлдан бошланса, қадримиз янада баланд бўлади» Шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Шунингдек, Солиқ қўмитаси Раисининг нафосат олами вакилаларига байрам табриги эълон қилинди.
«Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида ҳашар ташкил этилди. Наврўз айёми ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш мақсадида ташкил этилган ҳашарда маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва кўчалар ободонлаштирилди. Қўмита биноси атрофидаги дарахтларга шакл берилди. Атроф супуриб-сидирилди, чанг-ғуборлардан тозаланди.
Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган солиқ органлари ходимлари ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик рамзи эканини яна бир карра намоён этди.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш хизмати