Ўртача харажатларни ҳисоблаш учун Солиқ қўмитаси онлайн-назорат касса техникалари орқали сотилган маҳсулотларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланади. Жорий йилнинг И чорагида асосий истеъмол маҳсулотларнинг ўртача нархи:
▪️мол гўшти (кг) – 74 480 сўм;
▪️қўй гўшти (кг) – 83 726 сўм
▪️товуқ гўшти (кг) – 42 950 сўм;
▪️кунгабоқар ёғи (1 литр) – 19 900 сўм;
▪️гуруч (кг) – 23 000 сўм;
▪️тухум (30 дона) – 24 989 сўм;
▪️ун (кг) – 15 700 сўм;
▪️шакар (кг) – 15 000 сўм;
▪️картошка (кг) – 5 490 сўм;
▪️пиёз (кг) – 4 018 сўм.
*1 та товарнинг ўртача нархи медиана асосида аниқланган. Медиана - бу рақамлар тўпламининг ўртаси бўлган рақам, яъни рақамларнинг ярми медианадан каттароқ қийматларга эга ва рақамларнинг ярми медианадан кичикроқ қийматларга эга.
Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси